Жамият | 09:16 / 13.01.2016
3104
1 дақиқада ўқилади

Антарктикада муз ёриқлари орасига қулаб тушган австралиялик учувчи вафот этди

11 январь куни муз ёриқлари орасига қулаб тушган учувчи Дэвид Вуд Австралиянинг Антарктикадаги базасида вафот этди. Бу ҳақда Австралиянинг Антарктикадаги бўлинмаси расмий сайти хабар қилди.

У Дэйвис станциясидан 167 километр масофадаги базага ёнилғи етказиб берадиган икки вертолётдан бирининг учувчиси эди. Кемадан тушиши билан оралиқ масофага йиқилиб тушган эди.

20 метр баландликдан йиқилганидан сўнг уч соат ўтиб эвакуация қилинган оғир аҳволдаги эркак вертолёт орқали станцияга олиб келинди.

У шифокорлар, жумладан, телемедицина назорати остида бўлса ҳам узоқ яшай олмади.Қайд этилишича, 62 ёшли Вуд Антарктика ва Арктикада ишлаш бўйича 30 йиллик тажрибага эга бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш