Жаҳон | 09:08 / 13.01.2016
3165
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сенати КХДРга қарши санкциялар қўллаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда

АҚШ Сенати КХДРнинг водород бомбасини синовдан ўтказгани муносабати билан бу мамлакатга қарши навбатдаги санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Сенатдаги гуруҳлардан бирининг етакчиси Митч Макконнеллга асосланган ҳолда, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 6 январь куни водород бомбаси синовларини муваффақиятли ўтказганини маълум қилган.

АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирбининг маълум қилишича эса АҚШ Эронга ҳам баллистик ракеталар учириши туфайли "бир қатор саволлар" билан мурожаат қилади.