Жаҳон | 09:11 / 13.01.2016
3165
1 дақиқада ўқилади

Германия Кёльндаги ҳужумлардан сўнг депортация қоидаларини соддалаштирди

Германия ИИВ раҳбари Томас де Мезьер Кёльндаги янги йил воқеаларидан сўнг хорижликларни депортация (мамлакатдан чиқариб юбориш) қилиш шартлари соддалаштирилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Associated Press.

“Биз Германияда жиноят содир этган хориж фуқароларини депортация қилиш учун талаб қилинадиган жараёнларни сезиларли даражада камайтиришни режалаштираяпмиз”, - деди у.

Ўзгаришларга биноан, агарда киши қотиллик, тан жароҳати етказиш, зўравонлик ва ўғирликда айбланиб, энг оғир қамоқ жазосига тайинланса ҳам, депортация қилинишига асос бўлиши мумкин. Қайд этилишича, бу қоидалар вояга етмаганларга ҳам тааллуқли.

“Бу еримизда бошпана излаётган, аммо жиноят содир этиши мумкин бўлган одамларга нисбатан қийин, аммо ҳаққоний қарордир”, - дея қўшимча қилди Мезьер.