Жаҳон | 10:27 / 13.01.2016
2812
2 дақиқада ўқилади

Обама конгресс олдида анъанавий йиллик мурожаатини бошлади

Америка Қўшма штатлари президенти Барак Обама 12 январь куни конгресс олдида анъанавий йиллик мурожаати билан чиқиш қилди.

У 2015 йил якунлари ва 2016 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида маъруза қилган.

Унинг маърузасида дунёдаги ўзгаришлар суръати тезлашиб бораётганига эътибор қаратилган.

"Биз фавқулодда ўзгаришлар даврида яшамоқдамиз. Бу ўзгаришлар бизнинг шахсий ҳаётимиз, бизнинг сайёрамиз ва биз яшаётган дунё билан узвий боғлиқдир. Бу ўзгаришлар сифатида тиббиётдаги кашфиётларни ҳам, иқтисодий қийинчиликларни ҳам келтириш мумкин.

Президентнинг сўзларига кўра, бу ўзгаришлар энг чекка ҳудудлардаги қиз ва аёлларнинг таълим олишига шароит яратиши мумкин, лекин террорчилик ўчоқлари бундай келажакка тўсиқ бўлиши ҳам мумкин.
"Хоҳлаймизми йўқми, ўзгаришлар суръати тезлашишда давом этади", дейди Обама.

Унинг қайд этишича, "Америка урушлар ва бўҳронлар давридан ўтиб келган, америкаликлар ишчиларнинг ҳуқуқларидаги адолат ва фуқаролик ҳуқуқлари учун курашлар даврини бошдан кечирган".

У америкаликлар яна ўзгаришлар арафасида тургани, эҳтимолий қийинчиликлар америкаликларни янада кучли қилишини таъкидлаган.