Жамият | 09:59 / 13.01.2016
6034
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда машиналарни талон-тарож қилиб келган ўғрилар гуруҳи фош этилди

Юнусободда машиналарни талон-тарож қилиб келган ўғрилар гуруҳи фош этилди, деб хабар беради “Огоҳ” нашри.

Айтилишича, фуқаро Суръат Ғойипов 1996 йилда туғилган Карим Мақсудхўжаевни ўзига шерик қилиб олган. Улар тунги вақтда машиналарга ўғирликка тушиб, уларнинг ичидаги қимматли буюм ва пулларни ўғирлашган.

Жиноятларнинг кўп қисми Олой бозори ҳудудида содир этилгани қайд қилинмоқда. Йил охирида содир этилаётган ўғирлик чоғида жиноятчилар қўлга олинган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 19-20 ёшли жиноятчилар суд олдида жавоб берадиган бўлишди.