Жамият | 20:26 / 14.01.2016
9613
2 дақиқада ўқилади

«Энг яхши актриса» номинацияси бўйича «Оскар»га номзодлар номи эълон қилинди

АҚШ Киноакадемияси «Энг яхши актриса» номинацияси бўйича «Оскар»га номзодларни эълон қилди. Маросим YouTube сервиси орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда.

Бу рўйхатда Кейт Бланшетт («Кэрол»), Бри Ларсон («Комната»), Женнифер Лоуренс («Жой»), Шарлотт Рэмплинг («45 лет»), Сирша Ронан («Бруклин») каби номлар бор.

Бироз олдинроқ, Женнифер Лоуренс энг яхши актриса сифатида «Олтин глобус» мукофотига эга чиққанди.

Бундан ташқари, «Иккинчи пландаги энг яхши актриса» номинацияси бўйича мукофотга номзодлар ҳам маълум бўлган: Женнифер Жейсон Ли («Жирканч саккизлик»), Руни Мара («Кэрол»), Рейчел Макадамс («Диққат марказида»), Кейт Уинслет («Стив Жобс»), Алисия Викандер («Даниядан келган қиз»).

Бироз олдинроқ, Кейт Уинслет «Стив Жобс» фильмидаги иштироки орқали «Олтин глобус» олганди.

Ди Каприо олтинчи марта «Оскар» мукофоти учун номзодлар қаторида