Жаҳон | 19:11 / 14.01.2016
3621
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон госпитали ўзбекистон шифокорлар билан ҳамкорлик қилади

Ҳиндистоннинг BLK Super Specialty Hospital тиббий муассасаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2016-2018 йилларда ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро тушуниш тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги вазирликнинг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.

“Ҳужжатга мувофиқ, Ҳиндистон госпитали Ўзбекистонга диагностика ва консультацияни яхшилашда кейинги уч йил давомида ёрдам бериб боради. Томонлар, шунингдек, кардиология ва кардиожарроҳлик бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиб боради”, - деб хабар қилади матбуот хизмати.

Ҳужжатда, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш борасидаги ҳамкорликни назарда тутади.

“Ҳиндистон шифохонаси Ўзбекистон ва Ҳиндистонда юрак жарроҳлик амалиётларини ўтказиб боришни режалаштирмоқда. Кам таъминланган оилалардан чиққан туғма юрак хасталигига учраган болалар ҳам тиббий ёрдам олади ", — деди BLK Super Specialty Hospital директори Нареш Капур.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш