Жаҳон | 14:48 / 14.01.2016
2526
1 дақиқада ўқилади

Жакартадаги теракт ижрочилари сифатида 4 киши қўлга олинди

Жакарта полицияси бугун куннинг биринчи ярмида содир этилган давомли терактларга алоқадорликда гумон қилиб, 4 кишини ҳибсга олган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ, Жакартада амалга оширилган 7 та портлашда 10 нафардан ортиқ жангари иштирок этгани, портлашлардан кейин содир бўлган отишмаларда улардан 4 нафари отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, полициячилар томонидан 3 киши қурбон берилган.

Портлашлардан бири Sarinah номли савдо маркази, яна бири БМТ биноси ва Starbucks кафеси оралиғида содир бўлгани хабар қилинганди. Портлашлар рўй берган туманда ҳашаматли меҳмонхоналар, офис бинолари ҳамда бир қанча давлатларнинг элчихоналари жойлашган.

Мамлакат президенти портлашларни теракт деб атади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш