Жаҳон | 11:20 / 14.01.2016
2709
1 дақиқада ўқилади

Жакартадаги теракт ИШИД аъзолари томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда

14 январь кунининг биринчи ярмида Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида амалга оширилган давомли терактлар ИШИД аъзолари томонидан содир этилгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига асосланган ҳолда Mirror нашри хабар тарқатган.

Портлашлар ва отишмалар 14 нафар жангари томонидан амалга оширилган. Портлашлардан бири БМТ биноси олдида содир этилган ва ташкилотнинг бир ходими ушбу портлаш туфайли жароҳатланган.

Охирги маълумотларга кўра, бу портлашлар қурбонлари сони 6 нафарни ташкил этмоқда.

Aljazeera телеканали хабарига кўра, ҳужум қилувчиларнинг бир гуруҳи портлашлардан кейин ҳудуддаги кинотеатр биноси ичига кириб яширинган. Айни вақтда бу бино полиция томонидан ўраб олинган. Бино ичида одамлар бўлгани ва уларнинг тақдири номаълумлигича қолаётгани айтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш