Жаҳон | 17:04 / 14.01.2016
6274
1 дақиқада ўқилади

Жакартадаги теракт ташкилотчиси номи маълум қилинди

14 январь куни Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида амалга оширилган давомли терактлар нишони хорижлик сайёҳлар ва маҳаллий полициячилар бўлишган. Бу ҳақда ИШИДга алоқадор интернет ресурслардан бирида маълум қилинган.

Ўз навбатида, Жакарта шаҳри полицияси бошлиғи Тито Карнавиваннинг маълум қилишича, бу теракт ИШИД жангарилари томонидан уюштирилган. Полиция бошлиғи теракт ташкилотчиси номини ҳам айтган. Маълум қилинишича, бу терактлар айни вақтда Сурияда бўлган Индонезия фуқароси Баҳрум Наим томонидан ташкиллаштирилган.

Индонезия полицияси: Жангарилар Жакартада Париж воқеаларини такрорлашга уринишди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш