Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Шуҳрат Аббосовнинг 85 йиллик юбилейи нишонланади
18 январь куни Москвадаги Марказий Кино уйида таниқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг 85 йиллик юбилей кечаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги Москвадаги Ўзбек миллий-маданий автономияси сайтига асосланиб хабар қилди.
Тадбир Россия Кинематографчилар Уюшмаси, Россия Фильмлар фонди, Кино актёрлари гильдияси ва UzTvRus томонидан ташкил қилинган.
Таниқли ўзбек режиссёри, сценарий муаллифи, педагог ва Халқ артисти Шуҳрат Аббосов 1931 йил 16 январда Қўқонда туғилган. “Тошкент – нон шаҳри”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Сен етим эмассан”, “Абу Райҳон Беруний” каби фильмларни тасвирга олган. Ҳозирги кунда Маннон Уйғур номли Ўзбекистон санъат ва маданият институтида дарс бермоқда.