Жаҳон | 18:01 / 14.01.2016
5093
1 дақиқада ўқилади

Олимлар 2050 йилда АҚШда мусулмонлар сони икки баробарга кўпайишини башорат қилишди

АҚШнинг мусулмон фуқаролари сони 2050 йилга келиб икки баробарга ўсиб, 8.1 млн кишини (аҳолининг 2.1 фоизи) ташкил қилади. Бу ҳақда Pew Research Center (PRC) маркази прогноз берди.

Айни пайтда мусулмон америкаликлар сони 3.3 млн кишини ташкил қилади.Охирги чиқишларидан бири президентликка номзод Дональд Трамп АҚШга мусулмонларни киритмаслик керак қабилидаги баёнотларни берганди.

Шундан сўнг мамлакатдаги мусулмонлар ададини билишга бўлган қизиқиш ортди. Аммо расмий статистика аҳолининг диний эътиқодини инобатга олмаслиги боис махсус демографик модель тузиб чиқишга тўғри келди.

Олимлар қурган модель яқин 35 йил ичида мусулмон аҳоли нуфуси 1 фоиздан 2.1 фоизга етишини кўрсатиб берди. У сон жиҳатдан яҳудий (5.7 млн) ва ҳинд (2.1 млн) аҳолидан ўзиб кетади.