Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Powerball лотереясининг рекорд даражадаги ютуғи 3 киши ўртасида тақсимланади
Американинг Powerball лотереяси ташкилотчилари рекорд миқдордаги жек-пот ютилган ўйинда ютуқли чиптлар бир йўла учта штатда харид қилинганини маълум қилди, деб ёзади NBC телеканали.
Манбага кўра, ютуқли чипталар Калифорния, Флорида ва Теннесси штатларида харид қилинган. Хабарда қайд қилинишича, ғолиблар сони барча штатлар маълумотларни бериб бўлмагани боис, ҳали ошиши мумкин.
Олдинроқ Powerball лотереяси ташкилотчилари Калифорния штатидан бахтли одам ютуқли чиптани сотиб олгани ҳақида хабар берганди.
Уларнинг хабарига кўра, ютуқли чипта Лос-Анжелеснинг чекка Чино Хиллс шаҳрида рўйхатдан ўтказилган. Қайд қилинишича, унда барча бешта оқ шар ва битта Powerball қизил шари ҳам тўғри топилган.
Шунингдек, яна барча оқ шарлар топилган, лекин қизил шар топилмаган 12 чипта сотилганини маълум қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Powerball лотереяси ютуқ чиққан охирги ўйинида соврин жамғармаси миқдори 1,5 млрд. долларни ташкил қилган.