Жамият | 13:43 / 14.01.2016
6498
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонлик маҳбус Москвадаги турмадан қочиб кетди

Тожикистонлик маҳбус Маъруф Одинаев Москванинг 5-рақамли махсус тергов изоляторидан қочиб кетди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги шаҳар прокуратураси матбуот котиби Елена Россохинага таянган ҳолда маълумот бермоқда.

Айтилишича, Одинаев оғир жиноятларни содир этишда айбланган. Унинг камерадоши ҳам тожикистонлик бўлиб, суд қарорига биноан жазо муддатининг тугаши муносабати билан озод қилиниши лозим эди.

Одинаев унинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда изолятордан ўзи чиқиб кетган. Ҳозирликда қочоқ қидирилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш