Ўзбекистон | 09:14 / 14.01.2016
5359
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда YEMA GROUP компаниясининг King Long туристик шаҳарлараро автобусининг тақдимоти ўтказилди

13 январь куни Тошкентда YEMA GROUP компанияси томонидан тақдимот ўтказилди. Тақдимот иштирокчилари King Long автобусларининг модель қатори, шунингдек, компания фаолиятининг ўзига хосликлари билан таништирилди.

King Long русумли автобуслар Хитойда Xiamen King Long United Automotive Industry Company Ltd. заводида 1988 йилдан буён ишлаб чиқарилиб, жаҳон бозорида унга бўлган талаб каттадир. King Long заводининг Ўзбекистондаги расмий дилери Yema Group International компаниясидир. Автобуслар сотишдан ташқари, компания эҳтиёт қисмлари етказиб беради, техник ва кафолатли хизмат кўрсатишни амалга оширади. Ўзбекистон бозорида Yema Group ўн йилдан ортиқ вақт давомида ишламоқда, компания ходимлари Хитойдаги заводда махсус таҳсил олган бўлиб, бу ҳар қандай масалаларни профессионал ва тўғри ҳал қилиш, мижозларнинг сўровларига тезкор жавоб беришга хизмат қилади. Ишонч телефони орқали маслаҳат кун давомида берилади, техникага хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш эса Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилади.

Yema Group International Хитойдаги элликдан ортиқ заводнинг расмий дилери бўлиб, йўл-қурилиш техникасининг катта танловига соҳибдир. Yema Group International’нинг асосий вазифаси мижозлар билан тез ва сифатли ишлашдир. Жамода товарларни етказиб бериш ва тўловни амалга оширишнинг қулай тизими ишлаб чиқилган бўлиб, таклиф қилинаётган махсус техниканинг катта ассортименти ва сифати буюртмачининг талабларининг оптимал даражада қондириш имкониятини беради.

Тақдимотда компания персонали қандай ишлаши, мижозлар ва потенциал буюртмачилар билан ҳамкорлик муносабатлари қандай принципларга асосланганлиги ҳақида батафсил гапириб берилди. Тадбирда асосий урғу King Long русумининг устунликларига берилди. Компания ролиги намойиш қилинганидан сўнг King Long заводи вакили чиқиш қилиб, бренд ҳақида батафсил гапириб берди. Тақдимот доирасида биринчи харидорга King Long шаҳарлараро автобусининг рамзий калитини топшириш маросими ўтказилди.
Таклиф қилинган меҳмонлар орасида тадбиркорлар палатаси, туристик компаниялар, ҳокимият вакиллари, шунингдек, потенциал мижозлар бор эди.
Тақдимот ўтказилган жой: Тошкент шаҳри, Янги Сирғали кўчаси, 36. YEMA GROUP компанияси офиси.