Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йилда Туркия россиялик 4.5 млн туристни йўқотади
Туркия мутахассисларининг ҳисоб-китобларига қараганда, жорий йилда россиялик 4.5 млн турист мамлакатнинг курортларида ҳордиқ чиқармайди. Бу ҳақда Hürriyet Daily News нашри маданият ва туризм вазири Моҳир Уналга таянган ҳолда маълумот бермоқда.
Айтилишича, ўтган йилнинг январидан ноябрига қадар Туркияда 3.6 млн россиялик турист бўлган. Бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга камдир. Шунингдек, Туркияда европалик сайёҳлар оқимининг сусайиши бўй кўрсатмоқда, умумий миқдордаги тушиш эса 1.4 фоизни ташкил қилади.
Уналнинг сўзларига қараганда, Туркия Антальяда апрель-октябрь ойларида ўтказиладиган ЭКСПОга катта умидлар боғламоқда. Унинг фикрича, Туркиянинг россиялик туристлар кетиши оқибатида кўрадиган зарари мазкур тадбир меҳмонлари ҳисобидан қопланиши мумкин.