Жаҳон | 08:08 / 15.01.2016
4129
1 дақиқада ўқилади

Беларусь Украина билан чегараларини мустаҳкамламоқда

Беларусь 2016 йилда Украина билан чегараларини БелАЭС қурилаётган йўналишда ҳам мустаҳкамлайди, дея хабар қилмоқда ТАСС.

Бу ҳақида Беларус давлат чегара қўмитаси раиси Леонид Мальцев маълум қилган.

“Асосий ҳаракатларимизни жанубий йўналишдаги муҳандислик ускуналарига қаратамиз, бу Украина чегараси ва иккита чегара пости жойлашган қурилаётган атом электр станцияси йўналишида ҳам, мазкур постларнинг қурилиши якунланган”, - дея хабар берган у.

Мальцевнинг сўзларига қараганда, нафақат назорат-кузатув чизиқлари, йўллари учун ускуналар, балки давлат чегараси ҳам замонавий сигнализацион комплекслар, техник кузатув пунктлари каби техник воситалар билан жиҳозланади.

“Буларнинг барчаси 2015 йилда етказиб берилган ва Украина йўналишида ишламоқда”, - дейди у.

Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда "Донбасслик қўрқмас одамлар” бўлмаслиги кераклигини маълум қилганди.