Жамият | 21:11 / 15.01.2016
7160
1 дақиқада ўқилади

Ғарб ОАВида Ди Каприонинг россиялик қиёфадоши ҳақида ёзишмоқда

Ғарб ОАВи Голливуд актёри Леонардо Ди Каприонинг россиялик қиёфадоши ҳақида ёзишмоқда.

Хусусан, Access Hollywood нашрида "Россия Леосини кутиб олинг" сарлавҳали хабар берилган. Нашрнинг қайд этишича, ижтимоий тармоқларда машҳурлашаётган бу "қаҳрамон" ҳақида унинг фотосуратидан бошқа деярли ҳеч қанақа маълумот йўқ.

2015 йилда ижтимоий тармоқларда Конрад Аннеруднинг 21 ёшли швециялик қиёфадоши суратлари тарқалганди.

"Бу сурат Леонардо Ди Каприога баъзи жиҳатлари билангина ўхшайди", дейилади Maxim нашрида. Нашрнинг ёзишича, суратдаги одамга Леонардо Ди Каприога тўла ўхшаш учун кўп жиҳатлар етишмайди.

Ди Каприонинг қиёфадоши GQ журналининг ҳам эътиборига тушган. Журнал унинг аслида кимлигига ва ҳарбий кийимдаги бу шахснинг нима билан шуғулланишига қизиқмоқда.

Ди Каприо олтинчи марта «Оскар» мукофоти учун номзодлар қаторида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш