Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:43 / 15.01.2016
2850
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда 2016 йилда болалар савдосига қарши курашиш бўйича режа ишлаб чиқилмоқда
Қирғизистонда 2016 йилда болалар савдосига қарши курашиш бўйича режа ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги маълумотига таяниб «24.kg» интернет нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, бунинг учун савдолар қурбони бўлаётган болаларга хизмат кўрсатувчи марказ фаолияти йўлга қўйилади.
Мактаб ва университетларда она масъулияти, болалар савдосига қарши курашиш бўйича турли тушунтириш ишлари олиб борилади.
Ҳозирги вақтда болалар савдоси бўйича чора-тадбирлар жамоат муҳокамасига қўйилган.