Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:40 / 15.01.2016
2600
1 дақиқада ўқилади
Японияда сайёҳлар автобуси аварияга учраши натижасида 14 киши ҳалок бўлди
Япониянинг чанғичилик курорти марказларидан бўлмиш Нагано курортига кетаётган автобус йўлда ағдарилиб кетган. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берган.
Сайёҳларни олиб кетаётган бу автобусда жами 41 киши бўлган. Охирги маълумотларга кўра, йўловчиларнинг 14 нафари ҳодиса натижасида ҳалок бўлган. Яна 27 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Полициянинг аниқлашича, автобус қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 3 метр пастликка қулаган. Бу вақтда ҳайдовчининг ҳаракатини қийинлаштирувчи омил, қор ёки туман бўлмаган. Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш