Жамият | 10:28 / 16.01.2016
3344
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Конгрессида 8 киши шубҳали модда туфайли шифохонага ётқизилди

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси офис биноларидан бирида шубҳали модда аниқланганидан сўнг, 8 киши Вашингтондаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Washington Post нашри хабар тарқатган.

Бинонинг ёнғинга қарши кураш хизмати вакили Тимоти Уилсоннинг айтишича, тиббий ходимлар 10 кишини кўздан кечирган ва уларнинг 8 нафарида ўхшаш аломатларни аниқлаган. Шифохонага ётқизилган бу саккиз кишининг номлари айтилмаган. Шунингдек, уларда аниқланган шубҳали аломатлар ва модда ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

NBC News телеканали маълумотига кўра, бино қаҳвахонаси ходимлари текширувдан ўтказилган. Улар ўзларининг тоби қочгани ҳақида хабар қилишгач, уларда чўчқа гриппи бўлиши эҳтимоли юзасидан текширув ўтказилган. Телеканал маълумотига кўра, кафе ошхонасида бир неча ҳафта давомида қурилиш ишлари ўтказилганди.