Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буркино-Фасодаги меҳмонхонада гаровга олинганларни озод қилиш амалиёти якунланди
Буркино-Фасо пойтахти Уагадугу шаҳрида жойлашган Splendid меҳмонхонасида жангарилар томонидан гаровга олинганларни озод қилиш амалиёти якунланди. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик вазирига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар берган.
"3 нафар жангари ўлдирилди. Уларнинг бири араб, икки нафари африкалик. Меҳмонхонадан жами 126 киши чиқариб олинди", дейди вазир Компаоре.
Айни вақтда бу меҳмонхона рўпарасидаги Yibi меҳмонхонасини қамал қилиш ишлари олиб борилаётгани айтилган.
Бундан олдинги хабарларда 63 киши озод этилгани, улардан 33 нафари жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.
16 январга ўтар кечаси Буркина-Фасо пойтахти Уагадугудаги Splendid Hotel меҳмонхонасига "Ал-Қоида"нинг ғарбий бўлими ҳисобланмиш "Ал-Мурабитун" гуруҳи жангарилари томонидан уюштирилган ҳужум вақтида 20 киши ҳалок бўлган.