Жаҳон | 16:52 / 16.01.2016
4115
1 дақиқада ўқилади

Буркино-Фасодаги теракт туфайли 18 мамлакат фуқаролари ҳалок бўлган

16 январга ўтар кечаси Буркино-Фасо пойтахти Уагадугу шаҳридаги Splendid ва Yibi меҳмонхоналарида "Ал-Қоида"нинг Ғарбий Африкадаги бўлими бўлмиш "Ал-Мурабитун" гуруҳи томонида уюштирилган теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 23 нафарни ташкил этмоқда. Улар 18 мамлакат фуқаролари эди. Бу ҳақда Франс Пресс ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Splendid меҳмонхонасидагиларни озод этиш учун ўтказилган амалиёт якунида 126 киши озод қилинган, 3 нафар жангари ўлдирилган.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, Yibi меҳмонхонаси қамали чоғида 4 нафар жангари ўлдирилган ва уларнинг 2 нафари аёл бўлган.