Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция элчиси: Буркино-Фасодаги теракт қурбонлари сони 27 нафар бўлди
"Ал-Қоида" жангарилари томонидан Буркино-Фасо пойтахтида содир этилган террорчилик ҳужуми натижасида ҳалок бўлганлар сони 27 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Франциянинг шу мамлакатдаги элчиси Жиль Тибога асосланиб, Liberation нашри хабар тарқатган.
Унинг маълум қилишича, бу ҳужум арафасида Уагадугу шаҳридаги Splendid меҳмонхонасида жами 18 мамлакат фуқаролари бўлган. Гаровга олинганларни озод қилиш амалиёти якунида меҳмонхонадан 150 киши чиқариб олинган.
Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 23 нафар бўлгани айтилганди.
16 январга ўтар кечаси Буркина-Фасо пойтахти Уагадугудаги Splendid Hotel меҳмонхонасига "Ал-Қоида"нинг ғарбий бўлими ҳисобланмиш "Ал-Мурабитун" гуруҳи жангарилари томонидан қуролли ҳужум уюштирилди. Бу гуруҳ 2015 йилнинг ноябрида Мали пойтахтидаги меҳмонхонани гаровга олганди.
Буркино-Фасодаги меҳмонхонада гаровга олинганларни озод қилиш амалиёти якунланди
Буркино-Фасодаги теракт туфайли 18 мамлакат фуқаролари ҳалок бўлган