Ўзбекистон | 11:15 / 16.01.2016
5820
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек олимлари йигирув машинасининг дискретлаш барабанчасини ихтиро қилишди

Тўқимачилик саноатида фойдаланиладиган янги қурилма яратилди. Қурилма пневмомеханик йигирув машинасининг дискретлаш барабанчаси бўлиб, у Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур модел тўқимачилик саноатида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси дискретизациялаш жараёнида хом ип толаларига дискретизациялаш барабанчаси тишларининг кетма-кет, эҳтиёткор таъсирини таъминлаш, шунингдек, толаларнинг алоҳида гуруҳларга бирлашувини олдини олиб, ип сифатини оширишдан иборат.

"Ушбу қурилма муаллифлари К.Жуманиязов, А.Дж.Джураев, К.Гофуров ва О.Х.Мадрахимовга патент берилди", дейилади Интеллектуал мулк агентлиги хабарида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш