Ўзбекистон | 18:21 / 16.01.2016
5392
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда мусиқа ва санъат мактабларида тўлов миқдорлари ўзгарди

Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорининг 35-иловаси билан тасдиқланган “Болаларни болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқитиш учун ота-оналардан олинадиган тўлов Миқдорлари” ўзгартирилди.

Олдин бу миқдор мактабнинг қаерда жойлашганлигига боғлиқ эди. Эндиликда тўлов миқдорлари боланинг қайси йўналишда ўқишига боғлиқ ҳолда тўланади.

Агарда бир оиланинг 2 ва ундан ортиқ фарзанди мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади. Бу ушбу соҳадаги асосий янгилик бўлди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш