Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:39 / 17.01.2016
4795
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда ҳудкуш-террорчи ҳужуми натижасида 11 киши ҳалок бўлди
17 январь куни Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида ҳудкуш жангари ўзини портлатиши туфайли камида 11 киши ҳалок бўлган ва 10дан ортиқ киши жароҳатланган.
"Нангарҳор вилояти маъмурияти биносида портлаш содир бўлди", дейилади полицияга иқтибос келтирилган ҳолда Пажвак агентлиги хабарида.
Дастлабки тахминларга кўра, бу портлаш ҳудкуш-террорчи воситасида амалга оширилган.
Январь ойининг бошида Афғонистоннинг Жалолобод шаҳридаги хорижий консулхоналари яқинида портлаш юз берган, бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганди.