Жаҳон | 08:41 / 17.01.2016
2572
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эрон 5 нафар америкаликни озод қилганини тасдиқлади

АҚШ ҳукумати Эрон бешинчи америкалик – талаба Мэттью Тревисикни озод қилганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Шунингдек, АҚШ бундан аввал озод қилинган 4 нафар америкалик исмларини тасдиқлади. Булар: АҚШ ва Эрон фуқароликларига эга Амир Неъматий, Саид Обадиний, Нусратулла Хурсавий ва Washington Post газетаси мухбири Жейсон Резайан.

Резайан 2015 йил ноябрда жосусликда гумон қилиниб қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Теҳрон томонидан Резайанга нисбатан на суд муддати ва на аниқ айбловлар келтирилмаган. Таъкидлаш жоизки, Резайанга 2014 йил ёзида ҳибсга олинган вақтдан 2015 йил кузигача ҳеч қандай айблов қўйилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш