Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мичиган штатида заҳарланган сув туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилинди
АҚШ президенти Барак Обама Мичиган штатидаги Флинт шаҳрида ичимлик сувлари заҳарлангани аниқлангач, фавқулодда вазият жорий қилинди. Бу ҳолатни бартараф этиш учун 5 млн доллар ажратилган.
Қайд этиш керакки, 2015 йилнинг октябрь ойидаёқ кимёвий анализларда салбий хулосалар маълум бўлганди. 100 минг кишилик аҳоли яшовчи бу шаҳарда кишилар жўмраклардан келаётган сувлардаги ноодатий ранг ва ҳидга эга бўлган сувлар ҳақида шикоят қилиб келишади. Флинтда яшовчи бир қанча кишиларнинг қонида меъёридан ортиқ даражада қўрғошин моддаси мавжудлиги аниқланган.
Мутахассислар ҳодиса сабабларини аниқлаштириш учун ҳаракат қилишмоқда.
Ўз навбатида президент Мичиган губернатори Рик Снайдернинг шаҳарни табиий офат ҳудуди сифатида баҳолаб, катта миқдорда маблағ ажратиш ҳақидаги илтимосини рад этган.