Жаҳон | 09:38 / 17.01.2016
5916
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяҳу: Эрон ядро қуролига эга бўлишдан воз кечмади

Эрон ядро қуролига эга бўлишдан воз кечмади ва Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштиришда давом этмоқда, дея ёзди Jerusalem Post.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Эроннинг ядро шартномаси бўйича келишувни имплементация қилганини шу тарзда изоҳлади.

Унинг фикрича, агарда “олтилик” Эроннинг ҳар бир имтизомсизлигини назорат қилиб бормаса, Теҳрон ядро қуролини ривожлантириш, вазиятни беқарорлаштириш ва терроризмни ёйиш бўйича ишларини давом эттириши мумкин.

Нетаньяҳунинг қўшимча қилишича, Исроил Эроннинг салбий ҳаракатларини кузатиб боради ҳамда хавфсизлиги ва ўз-ўзини мудофаа қилиши учун барча зарур чораларни қўллайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш