Жаҳон | 17:16 / 17.01.2016
3187
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Франция президенти янги ТИВ раҳбарини тайинлаши мумкин

Франция президенти Франсуа Олланд мамлакатнинг амалдаги Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиусни ўз лавозимидан олиб, уни Конституцион кенгаш раислигига тайинламоқчи. Бу ҳақда якшанба, 17 январь куни Le Journal du Dimanche нашри хабар қилди.

Газета маълумотига кўра, вазир февраль ойида янги лавозимига киришади.
“Франсуа Олланд ҳозирча Фабиус ўринбосарини танлаганича йўқ”, - дея қайд этди нашр. Газета энг муносиб номзод сифатида 1997-2002 йилларда ушбу мансабда ўтирган 68 ёшли Юбер Ведрин номини тилга олиб ўтди.

Бошқа эҳтимолий номзод эса Франциянинг ҳозирги Молия вазири Мишель Сапендир.
Le Journal du Dimanche маълумотига кўра, Лоран Фабиуснинг уч нафар энг яқин ёрдамчиси ҳам бошқа муҳим ўринларга жойлаштирилиши мумкин – Франциянинг Ҳиндистондаги элчилиги, ташқи хавфсизлик бошқармасининг стратегик бўлими раҳбарлиги ва Нью-Йоркдаги бош консуллиги.