Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиради
2016 йилда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини янги ноу-хаулар, ишланмалар ва технологияларни ўзлаштириш ҳисобига модернизация қилиш бўйича халқаро лойиҳа старт олади. Бу ҳақда Германиянинг Dusseldorfer Blatt нашрига таяниб UzDaily.uz хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, мазкур лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади. Лойиҳа қиймати эса 10 миллион еврони ташкил этади.
Лойиҳа ЕИ Комиссияси, Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти (GIZ), Франциянинг Adecia нотижорат ташкилоти, Италиянинг AIA ҳамда Болгариянинг CEED компаниялари билан биргаликда икки асосий йўналиш – чорвачилик ва боғдорчилик юзасидан олиб борилади.
Уни амалга оширишнинг энг сўнгги муддати 2018 йилнинг охири ҳисобланади. Қайд этилишича, лойиҳа доирасида мева ва сабзавотларни консервалаш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш жараёнларини модернизация қилиш йўли билан Ўзбекистондаги кичик ва ўрта фермер хўжаликларини ривожлантиришга қаратилган чоралар олиб борилади.