Жамият | 21:14 / 18.01.2016
3633
1 дақиқада ўқилади

Стив Жобс ва Билл Гейтс ҳақида мюзикл саҳналаштириладиган бўлди

21 апрелдан Бродвейдаги Longacre театрида Microsoft ва Apple компаниялари асосчилари Билл Гейтс ва Стив Жобс ҳақида “Nerds” (“Компьютер фанатлари”) деб номланган мюзикл намойиш қилинади.

Мюзикл продюсери Карл Левиннинг айтишича, мюзикл комедия жанрида бўлади, у Эрик Вайнер ва Жордан Аллен-Даттон томонидан ёзилган сценарий, Хал Голдберг мусиқаси ва Жош Бергассе хореографияси асосида саҳналаштирилади. Жобс ва Гейтс ролларини қайси актёрлар ўйнаши ҳозирча маълум қилинмаган.

Мюзикл юқори технологик воситалар ёрдамида саҳналаштирилиши ваъда қилинмоқда – саҳнада голограммалар намойиш қилинади, томошабинлар эса актёрлар ва бир-бирлари билан махсус дастур ёрдамида суҳбатлашишлари мумкин бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш