Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 19:48 / 18.01.2016
6569
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонлик аёл ўз эрини ёлланма қотил орқали ўлдиртиргани гумон қилинмоқда
Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 17 январь куни 28 ёшли аёл ва унинг 47 ёшли ҳамқишлоғини ҳибсга олди.
Тожикистон ИИВ маълумотига кўра, текширувлар давомида ҳибсга олинган аёл 2015 йилнинг августида ўз эрини ёлланма қотил орқали ўлдиртиргани тахмин қилинмоқда.
Шубҳа остидаги шахс ўз қурбонини сув қувури насосини таъмирлаш баҳонасида 4 метр чуқурликка тушириб, сўнг унинг устидан тош билан кўмиб юборган. Кейинроқ жасадни чиқариб олиб, овлоқ жойда ёқиб юборган.
Ўлдирилган шахснинг қолдиқлари шубҳаланувчилар қўлга олинганидан кейин топилган.