Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда йўловчи автобусидаги ёнғин оқибатида қурбон бўлганлар сони 18 нафарга етди
5 январь куни Хитойнинг Нинся-Хуэйский автоном туманининг маъмурий маркази Иньчуань шаҳрида юз берган автобус ёнғини туфайли ҳалок бўлганлар сони 18 нафарга етди.
Дастлабки кунги хабарларда қурбонлар сони 14 нафарни ташкил этаётгани айтилганди.
Синьхуа агентлиги хабарига кўра, шифохонада яна 32 киши турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан қолмоқда.
Маълум қилинишича, 5 январь кунги ёнғин учун жавобгар сифатида Ма Юнпин ҳибсга олинган. У транспорт бошқармаси келишув шартлари бажарилмагани ва пулини ололмагани учун бошқармага тегишли автобусни ёқиб юборгани шубҳа остига олинган.