Жаҳон | 07:49 / 18.01.2016
3164
1 дақиқада ўқилади

Японияда қор ёғиши туфайли 100 га яқин авиарейс бекор қилинди

Японияда, жумладан Токиода мамлакатнинг шимоли-шарқий ва шарқий қисмида қор ёғиши туфайли 100 га яқин авиарейс бекор қилинди. Бу ҳақда Fly Team нашри маълум қилди.

Japan Airlines ва All Nippon Airways каби авиакомпанияларнинг рейслари бекор қилинган. Рейсларнинг аксарият қисми Хонсю оролининг шимолий қисмида бекор қилинган. Шунингдек, ёмон об-ҳаво шароити туфайли темир йўл транспорти ҳам катта кечикиш билан ишламоқда. Токиода қор қатлами тахминан 5-6 см ни ташкил қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш