Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
22 ёшли қозоғистонлик аёл 7 ойлик қизини ёлғиз ташлаб кетди
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида яшовчи 22 ёшли аёл 7 ойлик қизини ёлғиз ташлаб кетди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Хабарларга кўра, Қорасарой тумани Иргели қишлоғида яшовчи фуқаро полицияга мурожаат қилиб, ижарачи аёл гўдагини вақтинчалик бошпанасида қолдириб кетганини маълум қилади.
Етиб келган оператив-қидирув гуруҳи йиғлаётган гўдак овозини эшитиб, хона эшигини бузиб киради ва 7 ойлик қизалоқни топишади.
“Маълум бўлишича, онаси ташлаб кетган қиз 2015 йил майида туғилган. Тезкор қидирув тадбирлари жараёнида “какку-она”нинг шахси аниқланиб, қўлга олинди. У қўшни Илийский туманининг 22 ёшли фуқароси бўлиб чиқди”, - дейилади ИИБ хабарида.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғотилди.
Тергов вақтида гўдак болалар уйига жойлаштирилган.