Жамият | 13:35 / 19.01.2016
2972
1 дақиқада ўқилади

БМТ экспертлари АҚШда ирқчиликка қарши кураш қандай олиб борилаётгани ўрганиб чиқади

БМТ экспертлари гуруҳи АҚШга 11 кунлик ташрифи давомида ушбу мамлакатда ирқчиликка қарши кураш қай тарзда олиб борилаётганини ҳамда афроамерикаликлар ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини мониторинг қилади. Ташкилот тарқатган хабарномага кўра, сафар якунларига кўра уч кишидан иборат комиссия ҳисобот тайёрлаб, уни сентябрь ойида Женевада БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига тақдим этади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари делегацияси Вашингтон, Жэксон (Миссисипи штати), Чикаго ва Нью-Йоркда бўлиб, федерал, маҳаллий ҳокимият ҳамда жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказади. 29 январда, сафарининг охирги кунида улар Вашингтондаги БМТ ахборот марказида матбуот анжумани ўтказади.