Ўзбекистон | 19:48 / 19.01.2016
6927
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчи, монтёр ва ЙПХ ходимлари Тошкент кўчасидаги носозликни кўнгилли тарзда бартараф этишди

18 январь куни “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчиси томонидан пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳудудидан ўтган Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасининг Боткин қабристони яқинидаги ҳудудида йўлнинг ўртасида юзага чиқиб турган темир қувур парчалари ҳақида пост қолдирган эди.

Орадан бир кун ўтмай туриб, ҳайдовчилари ташаббуси билан ушбу темирлар олиб ташланди.

“Бу ишни амалга оширишимизда бизга яқиндан ёрдам берган 5-ЙПХ дивизиони ходимлари, "Тошшаҳарнур" корхонаси ишчиларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз, - деди Абдувоҳид Атаметов бир гуруҳ ҳайдовчилар номидан. - Уларнинг кўнгилли тарзда ушбу ишга ҳисса қўшишлари бизнинг ҳаракатларимиз ижобий якунланишига сабаб бўлди”.