Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:32 / 19.01.2016
4753
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистоннинг Ассам штатига бош вазир ташрифи вақтида портлаш юз берди
Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам штатида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Hundistan Times нашри хабар берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳодиса туфайли 1 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳат олган.
Полиция тахминига кўра, бу портлаш қўл гранатаси воситасида амалга оширилган.
Қайд этилишича, бу портлаш Ассам штатига мамлакат бош вазири Нарендра Моди ташриф буюрган вақтда содир этилган.
Бундан олдинроқ, Ҳиндистон бош вазирига мол гўштига қўйилган тақиқ туфайли ИШИД томонидан таҳдид қилингани тўғрисида хабар берилганди.