Жаҳон | 10:22 / 19.01.2016
3445
1 дақиқада ўқилади

Керри: ядровий қурол Саудиянинг хавфсизлигини таъминламайди

Саудия Арабистони ядровий қуролнинг харид қилиниши ниҳоятда мураккаб масала бўлиш баробарида Эрон билан кескинликни бартараф қилмаслигини ва жамият хавфсизлигини таъминламаслигини яхши тушунади.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри айтиб ўтди.“Шунчаки бомбани сотиб олиш, ёки уни етказиб бериш мумкин эмас”, - деди у CNN телеканалига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, Керри ядровий қуролни тарқатмаслик принципини бузиш ўз кетидан оғир оқибатларни олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш