Жамият | 11:50 / 19.01.2016
3638
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек олимлари фосфорли катионит олиш усулини ихтиро қилишди

Тошкент кимё-технология институти олимлари фосфорли катионит олиш усулини ихтиро қилдилар. Бу ҳақда Интелектуал мулк агентлиги хабар берган.

Мазкур усул кимё саноатида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси механик пишиқлиги, иссиқлик-кимёвий турғунлиги ва реакцияга бардошлилиги юқори бўлган тузилиши барқарор монофункционал фосфорли катионит яратишдан иборат.

Ҳаммуаллифлар - Л.С.Рахимова, Н.М.Абдуталипова, Т.Т.Турсунов ва Р.А.Назировага ушбу усул учун № ИАП 05133 рақамли патент берилган.