Жаҳон | 09:30 / 19.01.2016
2469
1 дақиқада ўқилади

Перуда автобус жарликка қулаши туфайли 12 киши ҳалок бўлди

Перунинг Хунин вилоятида шаҳарлараро қатновчи автобус қоядан пастликка қулаши туфайли ҳалок бўлганлар сони 12 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда El Comercio нашрида ёзилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳодиса ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани туфайли рўй берган. Натижада автобус қарийб 100 метр баландликдан жарга қулаган.

El Universal порталида эса қурбонлар сони 16 нафарлигини, баландлик эса 35 метрдан юқори бўлмаганини ёзган.

Айни вақтда воқеа ҳудудида қутқарувчилар ва полиция ходимлари иш олиб боришмоқда. Маҳаллий шифохонага бу ҳодиса туфайли жароҳатланган ўн киши олиб борилган.