Жамият | 14:53 / 19.01.2016
5137
1 дақиқада ўқилади

Сергели туманида танишининг машинасидан кўп миқдордаги пулларини ўғирлаб кетган аёл қўлга олинди

Сергели туман ИИБга шу туманда яшовчи аёлга тегишли "Кобалт" русумли автомашинаси салонидаги сумкасидан кўп миқдордаги пуллари ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилган.

Жабрланувчи ўз аризасида ўғирликни таниши 39 ёшли аёл содир этганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар ходимлари томонидан тезкор-қидирув ҳаракатлари олиб борилди. Натижада ушбу жиноятни содир этган 39 ёшли аёл қўлга олинди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.