Жаҳон | 15:12 / 20.01.2016
14839
1 дақиқада ўқилади

Атамбаев президентлик фаолиятига якун ясай бошлади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўзининг бу лавозимдаги фаолиятига якун ясай бошлади. Бу ҳақда у 20 январь куни бўлиб ўтган давлат мукофотларини топшириш маросимида айтиб ўтди.

“Мен секин-аста хулосалар қила бошлаяпман, - деди у. – Бир ярим қолди, шундан сўнг сизда янги президент бўлади. Кутилмаганда, Худонинг ёрдами билан кўп нарса қилишга эришдик. Албатта, бу ерда ўтирган одамлар, мамлакатимизни оёққа кўтарган минглаб фуқароларимиз туфайли бу ишлар қилинди”.

Шунингдек, у давлат мукофотига сазовор бўлганларни чин дилдан табриклаб, уларнинг ютуқларини эътироф этди.

Давлат мукофотларига 100дан ортиқ одам ва 16 ташкилот лойиқ кўрилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш