Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атировда чўкаётган аёлни қутқарган икки ўсмир кўкрак нишонлари билан тақдирланди
Қозоғистоннинг Атиров вилоятида чўкаётган аёлни қутқарган икки бола “Фавқулодда вазиятда намойиш этилган қаҳрамонлик учун” кўкрак нишонлари билан тақдирландилар. Бу ҳақда “Оқ Ёйиқ” нашри хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг июлида Қурмонғози туманининг Энбекчи қишлоғидаги Сурхон дарёсида 12 ёшли Ермахан Насихон ва 13 ёшли Бейбарс Хайруллаўғли чўкаётган аёлни қутқариб қолишган эди.
Аёл узоқ йўлни қисқартириш мақсадида дарёдан сузиб ўтмоқчи бўлган, аммо дарёнинг ярмида ўзини бошқара олмай қолиб, чўка бошлаган.Яқин атрофда чўмилаётган икки ўсмир унинг чинқириқларини эшитиб, ёрдамга ошиққан. Улар икковлон аёлни қирғоққа олиб чиққан.
18 январь куни вилоят маслаҳати сессиясида ҳоким Бақитхўжа Измуҳамбетов қаҳрамон йигитчаларга Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг мукофотларини топширди.