Жамият | 12:23 / 20.01.2016
4801
1 дақиқада ўқилади

Эмомали Раҳмон: июлдан тожикистонликларнинг минимал ойлик иш ҳақи 53 долларни ташкил қилади

Тожикистон ҳукумати ўз ваъдасини бажаради ва шу йилнинг июль ойидан бошлаб маориф, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳасидаги ойлик иш ҳақини ҳамда стипендияларни 15-30 фоизга оширади. Бу ҳақда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон парламент олдида ўқиб эшиттирган йиллик мурожаатида айтиб ўтди.

“Минимал ойлик иш ҳақининг ҳажми 60 фоизга ўсиб, 400 сомонийга тенглашади (53 доллар)”, - деди у. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳукуматнинг маош ва стипендияларни ошириш ҳақидаги ваъдалари жаҳон молиявий инқирози ва бошқа сабабларга кўра бажарилмай қолган эди.