Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эмомали Раҳмон Тожикистонга CASA-1000 нима учун кераклигини тушунтириб берди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парламентга йиллик мурожаати чоғида Тожикистонга CASA-1000 нима учун кераклигини тушунтириб берди, деб хабар қилади News.tj сайти.
Президентнинг сўзларига қараганда, 2016 йилда Тожикистонда 300 МВт қувватга эга янги электр станциялари эксплуатацияга топширилган. Аммо, шу билан бирга, янги саноат объектлари ишга тушириладики, уларнинг иши учун 350 МВт қувват талаб қилинади.
“Яъни, янги электр энергияси ишлаб чиқаришининг ҳажми ҳатто янги саноат корхоналарига ҳам камлик қилади. Лекин биз бунга муҳтожмиз. Биз янги иш ўринлари яратишимиз, саноат ишлаб чиқариши ҳажмини оширишимиз ва экспортни ўстиришимиз лозим”, - таъкидлади давлат раҳбари.
Раҳмон мамлакатнинг улкан гидроэнергетик салоҳияти борлигини эсга олиб, ундан тўғри фойдаланиш иқтисодий ўсишга хизмат қилиши мумкинлигини айтди. У 2016 йилда Тожикистонда CASA-1000 электр узатиш линияси қурилишини эслатиб ўтди. Тожикистон ва Қирғизистон электр қувватини Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга етказишга мўлжалланган бу лойиҳанинг Тожикистон участкаси (252 км) учун 2.2 млрд сомоний ажратилади.