Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эмомали Раҳмон тожикистонлик бизнесменларни экспорт қилинаётган товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга чақирди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парламентга йиллик мурожаати чоғида тожикистонлик бизнесменларни экспорт қилинаётган товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга чақирди. Бу ҳақда News.tj сайти хабар бермоқда.
Президентнинг таъкидлашича, ўтган йили мамлакатнинг банк сектори томонидан турли лойиҳалар реализацияси учун 16 млрд сомоний миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, шулардан 4 млрд сомоний имтиёзли равишда тақдим этилгандир.
Ўтган йили Тожикистон банклари мижозларининг сони 15 фоизга ортган. Шунингдек, Раҳмон тегишли структураларга миллий валюта қадрини ошириш борасида чоралар кўришга кўрсатма берди.