Жаҳон | 11:35 / 20.01.2016
3548
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея разведкаси: мамлакатда зудлик билан терроризмга қарши қонун қабул қилиниши керак

Корея Респубилкасида зудлик билан терроризм тўғрисидаги қонунлар қабул қилиниши лозим. Бу ҳақда чоршанба, 20 январь куни мамлакат Миллий разведка хизмати раҳбари Ким Су Мин Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ҳукмрон “Сэнури” партияси вакиллари бидлан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“15 йилдан буён Миллий кенгаш (парламент) билан ушбу масалада кераксиз жанжаллар давом этмоқда, - деди у. – Террористик қонунлар жамланмаси эса фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилишга қаратилиши лозим, сиёсий савдолар воситаси эмас. Терактларни ўз вақтида бартараф этиш ва экстремистларга кўмак бераётганларни жазолаш учун маълумотларни йиғиш талаб қилинади”.

Мазкур қонунларни қабул қилиш масаласи 2015 йилда Парижда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларидан сўнг қайта кўтариб чиқилган эди. Ўшанда “Сэнури” ва мухолифат унинг муҳокамаларини қайта йўлга қўйишга келишганди. Депутатлар мазкур қонун махсус хизматларга жуда кўп ваколатлар беришидан хавотирга тушгани сабабли мазкур қонунни қабул қилишдан бош тортишмоқда.